Маҳалланинг 60 нафар хотин-қизлари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
26.10.2022, 14:52

O’zLiDeP Андижон туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ва ҳамкор ташкилотлар билан “Соғлом оила мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиникасида тиббий- кўрик ташкил этилди.
Тиббий-кўрик давомида "Ойжамол", "Саноат" ва "Бахт" маҳаллаларидаги “Темир”ва “Аёллар” дафтари руйхатида турувчи 60 нафарга яқин хотин-қизлар, болажонлар терапевт, лор, окулист бошқа хасталикларни даволовчи малакали шифокорлар қабулида бўлиб, УЗИ аппаратидан ўтказилдилар ҳамда мутахассисларнинг тегишли маслаҳат ҳамда тавсияларни, тиббий муолажаларни олдилар.
O’zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасидаги истиқболли тадбирларнинг амалий самараси натижасида шу куни иштирокчилар партиянинг дастурий мақсад ва режалари, айниқса ушбу сиёсий тузилманинг аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш билан боғлиқ устувор мақсадлари ва вазифалари билан яқиндан танишдилар.
Ўхшаш янгиликлар
-
Аввал – инсон, кейин жамият ва давлат
29.03.2023, 14:25
-
Узунлик партия фаоли гулчилик фаолияти орқали 5 кишини ишли қилди
13.03.2023, 14:42
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир
07.03.2023, 17:44
-
Хотин-қизларга бўлган эътибор йилдан йилга кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз
07.03.2023, 17:28
Фикрингизни қолдиринг