Миришкорда тадбиркор аёллар кўпаймоқда

03.11.2022, 16:10

Миришкорда тадбиркор аёллар кўпаймоқда

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Бунёдкор оила” лойиҳаси доирасида “Ободон” МФЙда ўз фаолиятини бошлаган тадбиркор аёл Сабо Шоқулованинг тикувчилик цехида маҳаллада истиқомат қилаётган ишсиз хотин-қизлар учун амалиёт сабоқлари ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари ишбилармон аёлнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Жорий йилнинг июль ойида иш бошлаган Сабо Шоқулова ҳозирга қадар 10 нафар хотин - қизларни иш билан таъминлаган. Тикувчилик цехида ўттизга яқин маҳсулотлар тайёрланади. Айни пайтда 15 нафар ёш қизларга тикувчилик, зардўзлик, каштачилик сирлари ўргатилмоқда.

Қизиқарли мусоҳаба тарзида ўтган анжуман сўнгида иштирокчиларга Президентимизнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури, партия дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорликка йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш, уларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила институтини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    466
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+