Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси тарғиботига бағишланган семинар ўтказилди

07.11.2022, 17:51

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси тарғиботига бағишланган семинар ўтказилди

O‘zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши ташаббуси билан туман ҳокимлигида партия фаоллари ва ҳокимият ишчи ходимлари иштирокида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O‘zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Акмал Мирзоев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиев Меҳнат кодексининг янги ўзгаришлари бўйича тушунчалар бериб ўтишди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида қатор янгиликлар киритилмоқда. Хусусан, иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шартлиги белгиланмоқда.

Шунингдек, ишга қабул қилиш босқичлари, жумладан, ишга кириш тартиблари белгиланмоқда, даъвогарлар орасидан малакалироқ ишчиларни танлашда иш берувчининг имкониятлари кенгайтирилмоқда, “қайта ишга жойлаштириш” масаласи ҳал этилмоқда. Айрим тоифадаги ходимлар (раҳбарлар, бош бухгалтерлар) учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилган. Ходимларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш харажатларини компенсация қилиниши назарда тутилмоқда.

Иқтисодий сабабларга кўра меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бекор қилишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда. Ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси чиқариб ташланмоқда.

Семинарда иштирокчиларнинг ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Насиба Мўминова,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    582
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+