Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

25.11.2022, 16:55

Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида 25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан “Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гульшана Худоярова, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Тарих фанлари доктори, профессор Дилором Бобожонова, O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими мудири Умида Марупова ўзларининг маърузалари билан иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, умуман олганда, республикамизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини амалга оширишда ҳуқуқий асос яратилганлиги, давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларни жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш долзарб масалалардан бири бўлиб келаётганлигига алоҳида аҳамият қаратишди. 

Шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида кўрсатилган мақсадлар ижросини таъминлашда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашнинг механизмлари аниқ белгилаб берилганлиги таъкидланди.

Қонунларни қабул қилиниши жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш билан бирга, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилади. Бугунги кунда жамиятимизнинг қайси жабҳасига қарамайлик хотин-қизларимиз эркаклар билан тенгма-тенг, елкама елка бўлиб фаолият олиб бораётганини кўришимиз мумкин. Бу эса юртимизда аёлларга иззат-эҳтиром кўрсатиш нафақат миллатимизга хос қадрият, балки давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланганлигининг яққол ифодасидир.

Тадбир давомида талаба қизлар билан психологик тренинг ҳам ўтказилди. Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, аёллар қадрланган юртда улар доим эъзозда, ҳурматда бўлади. Давра суҳбати якунида иштирокчилар мавзу юзасидан ўз саволларига атрофлича жавоблар олдилар.

  • Кўрилди
    485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+