Эски симёғочлар қачон янгиланади?

30.11.2022, 15:10

Эски симёғочлар қачон янгиланади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Холмахаматованинг қашқадарёлик сайловчилар билан очиқ мулоқотлари ҳар галдагидек кўтаринки руҳда ўтди.

Дастлаб халқ вакили Яккабоғ туманидаги 11-сонли умумтаълим мактаби жамоаси билан янги ўқув дарсликлари аҳамияти юзасидан суҳбатлашиб, таълим муассасасининг кузги-қишки мавсумга тайёргарлик ҳолатини ўрганди.

Мазкур мактабнинг иситиш тизими замонавий иссиқлик узатувчи жиҳозлар билан таъминланган, мавжуд қозонлар тўла қувват билан ишлаяпти. Лекин синфхоналарда иситиш тизими меъёрий талабларга жавоб бермайди.

Таълим ташкилотларида кўмир заҳираси етарли, қозонхоналарда ўт назоратли ва доимий равишда ёқилган бўлиши ҳозирги мавсум учун жуда муҳимдир. Масъул мутасаддилар иштирокида бу борадаги муаммолар жойида бартараф этилди.

Халқ вакилининг кейинги манзили — Яккабоғ туманидаги Эсат маҳалласи бўлди. Учрашувда Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Тумандаги Чинобод маҳалласида 2021 йилда “Обод маҳалла” дастури асосида бунёдкорлик ишлари амалга оширилган. Аммо Шаманқирғиз қишлоғи аҳоли вакиллари мурожаат қилишиб, кўчаларида эски ҳолатдаги симёғочлар янгисига алмашмагани, йўллар таъмирланмагани ҳақида эътироз билдирди.

Фуқаролар кўчаси бўйлаб 500 метр масофада симёғочлар ўрнатилмагани, қўлбола усулда электр симлар тортилиб уйлари ёритилаётгани, бу ҳақда кўплаб ташкилотларга мурожаат қилишига қарамай, ҳалигача натижа бўлмаётганини маълум қилди.

Ушбу муаммолар жойига чиққан ҳолда мурожаатчилар иштирокида ўрганилди. Мулоқот чоғида сектор раҳбари ва мутасаддилар билан муаммоларни бартараф қилиш юзасидан режалар белгиланиб олинди.

  • Кўрилди
    413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+