Партия ишчи гуруҳи давлат дастурининг 286-банди бажарилишини муҳокама қилди
09.12.2022, 18:12

Табиатга таъсири хавфи юқори даражадаги объектларнинг ифлослантирувчи манбаларидан автоматик равишда намуналар олиш тизими татбиқ этилишининг афзалликлари кўп. Чунончи, инсон омилисиз мониторинг амалга оширилади, қайд этилган ифлосланиш ҳолатларини тезда бартараф этиш чоралари кўрилади.
Бу йўналишдаги чора-тадбирлар Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини жорий йилда амалга оширишга оид давлат дастурининг 79-мақсади 286-бандида белгиланган. Шу борадаги ишлар ҳолати қандай? Дастурда белгиланган вазифалар бўйича жамоатчилик назоратини олиб борувчи ЎзЛиДеП депутатлари, фаолларидан иборат ишчи гуруҳ Давлат экология қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил қилиб, мазкур саволга жавоб излади.
Мутасаддилар қайд этганидек, автоматик равишда намуналар олиш тизимини татбиқ этиш бўйича автомат станциялар ва стационар кузатиш пунктларини ўрнатиш бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқилиб, бу ҳужжат вилоят ҳокими томонидан тасдиқланди. Хусусан, вилоятдаги 45 та саноат корхонсининг атмосферани ифлоаслантирувчи 107 та манбаларига автоматик станцилар, уларга туташ ҳудудларда 47 та стационар кузатув пунктларини ўрнатиш ва ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш 2022 йилдан 2026 йилгача амалга оширилади. Шу йил давомида 7 та корхонанинг (жумладан, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, “Ангрен иссиқлик электр станцияси” АЖ) 12 та ифлослантирувчи асосий манбаларига автоматик станциялар, уларга туташ ҳадудларда эса 3 та стационар кузатув пункти ишга туширилди. Экологик назорат қурилмалари ўрнатилган корхоналарни давлат экология қўмитасининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилишга доир битимлар имзолангани ҳам эътиборга молик.
Мутахассислар депутатлар, журналистлар, талабаларнинг саволларига жавоб қайтардилар.
Пировардида тадбир иштирокчилари давлат дастурининг 286-бандида белгиланган вазифалар ижроси қониқарли, деган хулоса чиқардилар.
Бобур Расулев,
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати,
ишчи гуруҳ аъзоси
Ўхшаш янгиликлар
-
“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти кенг аҳоли вакиллари орасида тарғибот қилинмоқда
15.09.2023, 18:45
-
Ишчи гуруҳ Сирдарёда назорат-таҳлил тадбирларини олиб борди
22.08.2023, 11:08
-
Андижонда қуёш панеллари ўрнатилган меҳмонхонада амалий семинар ташкил қилинди
20.02.2023, 12:25
-
Ишчи гуруҳларимиз вакиллари давлат дастури лойиҳаси учун кўплаб жўяли таклифлар билдирдилар
14.02.2023, 10:57
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
Фикрингизни қолдиринг