Аёлларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

15.12.2022, 11:50

Аёлларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ташаббуси билан партиянинг “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида туман ҳокимлиги биносида “Ажримлар профилактикаси ва салбий ҳолатларга мойиллик муаммо вазифа ҳамда уни ечиш йўлари” мавзуларида ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш, нотинч оилалар муҳитини соғломлаштириш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга доир тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Унда  прартия фаоллари, БПТ раислари, депутатлар ва Марҳамат тумани “Шўрқақир”, “Чилон” МФЙда истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар ҳам  иштирок этишди.

Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижроси, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида, оила институтини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган  кенг кўламли ишлар хусусида маълумотлар берди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат ёрдамчиси Мухаррамхон Гулматова “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда аёллар масалалари билан ишлашда олиб борилаётган манзилли ишларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Учрашувлар давомида ажрим ёқасида турган “Чилон” МФЙда яшовчи Юсупжонова Мухлиса ва Нодирбекларнинг оиласи сақлаб қолинди.

  • Кўрилди
    968
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+