Депутатнинг сайловчиларга нафи тегаяпти

20.12.2022, 10:11

Депутатнинг сайловчиларга нафи тегаяпти

Бугун O'zLiDePнинг маҳаллий кенгашлардаги депутатлари бутун эътиборини аҳолини қийнаётган муаммоларга қаратмоқда. Хусусан, партиянинг Термиз шаҳар Кенгаши депутати Кравченя Геннадий Николаевич ҳам халқ билан доим бирга.

Бир неча ой олдин “Наврўз” маҳалласидаги Саловот кўчасини таъмирлаш бўйича ҳудуд аҳолисидан мурожаат келиб тушганди. Ушбу мурожаат депутатнинг кўмаги билан ижобий ҳал этилиб, таъмирлаш ишлари ниҳоясига етди.

Халқ вакили бундан ташқари “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронларга моддий кўмак бериб келмоқда. Хусусан, у раҳбарлик қилаётган “Гений Термиз” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар жамияти Сурхондарё бўлимига, вилоят туғруқ перенатал марказига 20 млн. сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатди. Термиз шаҳрини ободонлаштириш ишлари учун эса 30 млн. сўм миқдорида маблағ ажратди. Ҳудуддаги ногиронлиги блган 40 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари тарқатди ва кам таъминланган оилаларга 25 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.

“Наврўз” маҳалласидаги ўқувчилар қўшни маҳалладаги мактабга боришади. Ўртада машина йўли бўлганлиги боис, ўқувчилар йўлни кесиб ўтишга қийналишарди. Аҳолининг мурожаатидан сўнг, Геннадий Николаевичнинг ташаббуси билан пиёдалар йўлакчаси белгиси ўрнатилиб, кўчага йўл чизиғи тортилди. Депутат ушбу йўлдан ҳар гал ўтганида болаларнинг мактабга ўтиб-қайтишига ҳам кўз ташлаб қўйишни канда қилмайди.

 O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+