Томорқадан даромад қилиш сир-асрорлари ўргатилди
04.01.2023, 15:10

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ҳамда партия Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан “Сайилжойи” МФЙда истиқомат қилувчи Ходи Пўлатова хонадонида “Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбир, партия фаоллари томонидан маҳалла хотин-қизлари бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг амалдаги кўринишларидан биридир, десак янглишмаймиз.
Бевосита маҳаллаларда истиқомат қилаётган ҳамда ўз иссиқхона ёки томорқаларидан мўмай даромад олишни йўлга қўйган оила аъзоларининг иш тажрибаси билан танишиш, шу орқали кичик ердан катта даромад олиш сирларини оммалаштириш, томорқалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали уйда ўтирган аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган бундай амалий тадбирларнинг ютуқли томонлари кўп.
O'zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар ва шу маҳаллада яшовчи хотин-қизлар ҳамда талаба ёшлари иштирок этган мазкур тадбирда ҳам иштирокчилар тажрибали томорқачи Ходи Пўлатованинг иш тажрибаси билан яқиндан танишдилар. Томорқачи ўз фаолиятини қандай йўлга қўйгани, муваффақиятга эришиш сирлари ҳақида сўзлаб бериш билан бирга, томорқада лимон ва мандарин етиштириш сир-асрорларини амалий тарзда кўрсатиб берди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар. Энг муҳими бундай амалий тадбирлар томорқачиликни янада кенг тарғиб қилишда, бу жараёнга хотин-қизларни жалб қилишда алоҳида ўрин тутади.
Саида Умаралиева,
O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
Фикрингизни қолдиринг