O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди

04.01.2023, 15:12

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг “Инсон қадрини улуғлаши ва фаол маҳалла йили”да партия томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, туман ва шаҳар кенгаши ходимлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда асосан партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғибот этишда олиб борилган ишлар, бўлимлар томонидан қилинган ишлар таҳлили, таянч тузилмалари ва депутатлик гуруҳи фаолияти, электорат билан ишлашда амалга оширилган ишларнинг якуни ва келгуси 2023 йилда “Инсонга эътибор ва  сифатли таълим йили”да партия олдида турган долзарб вазифалар бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишни O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов очди ва бошқариб борди.

У ўз сўзида ўтган 2022 йилда партия томонидан қилинган ишларнинг таҳлили, амалга оширилган ишлар натижаси ва жорий йилда қилиниши керак бўлган вазифалар бу борада партиянинг сиёсий куч сифатида ишларини янада жонлантириш кераклигини  таъкидлаб ўтди.

Маълумот ўрнида ўтган йил давомида партия сафига 7 мингдан зиёд  аъзолар қабул қилиниб, 19 та таянч тузилмалари янгидан очилди.  

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 83 мингдан зиёд аъзолар 1 минг 36 та бошлағич ташкилотга бириктирилган ҳолда фаолият олиб бормоқда. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 3  нафар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 16 нафар ва Халқ  депутатлари  шаҳар ва туман Кенгашларида 136 нафар депутатлар фаолият олиб боряпти.  Ҳисобот даврида партиянинг сиёсий куч сифатида қилинган ишлар билан бир қаторда     камчиликлар ҳам танқид қилинди. 

Маълумки, Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида ҳам анъанага мувофиқ “Инсон кадрини улуғлаш” тамойили давоми сифатида 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номлашни таклиф бериб, 6 та йўналишда амалга ошириладиган долзарб вазифаларни белгилаб берди. 

 Айниқса, Президентимиз томонидан 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном бериши ҳам O’zLiDeP олдида ҳам катта масъулият юклайди.

Чунки мурожаатномада  барча соҳалар сингари тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш  бўйича бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, 1 январдан қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга пасайтириш ҳисобига тадбиркорлар ихтиёрида йилига камида 14 триллион сўм маблағ қолади, илғор тажрибалар асосида солиқ ва божхона маъмурчилиги ислоҳ қилинади. Бу каби имкониятлар юртимизда партия электорати бўлган тадбиркорларнинг сони ошишига, уларнинг имкониятларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Йиғилиш давомида партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғибот этишда, фаол сафдошларимиз сафини янада кўпайтириш, таянч тузилмалари ва депутатлик корпуси ишларининг, аёллар ва ёшлар қаноти бўлимлари  томонидан  қилинган  ишлар ва жорий йилда партия олдида турган устувор вазифалар борасида аниқ таклиф ва фикрлар ўртага ташланди. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    386
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+