Таълим сифатини ошириш масаласига бағишланган семинар ташкил қилинди

11.01.2023, 16:31

Таълим сифатини ошириш масаласига бағишланган семинар ташкил қилинди

O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши, Адлия вазирлиги қошидаги Наманган юридик техникуми, “Равнақ” маҳалла ёшлар етакчиси ҳамкорлигида “Сифатли таълим-ёш авлод пойдевори” мавзусида илмий амалий конференция ўтказилди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг Мурожаатномасида Янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуриш, таълимни қўллаб-қувватлаш борасида қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Тадбирда сўз олганлар шулар хусусида тўхталиб, мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш, муаллимларнинг шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифалар эканлигини қайд этдилар.

Мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилгани партия зиммасига ҳам улкан масъулият юклаши таъкидланди. Бу борада партия таълим сифатини ошириш, ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқаришга катта эътибор қаратади.

Конференция ташкилотчилари томонидан Япония ҳамда Финляндия давлатларининг  таълим тизимини синов тариқасида давлатимизда жорий этиш мақсадида Наманган шаҳрида амалга оширилаётган таълим тизимидаги ўзгаришлар юзасидан фикр алмашишга чорлади ва Япония давлатидаги таълим тизими юзасидан малакали ўқитувчи Феруза Усмонова ўз тақдимотини ўтказди.

Тадбир якунида семинарда фаол иштирок этган ўқитувчилар партиянинг эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалари билан тақдирланди.

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    546
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+