Хотин-қизларнинг тадбиркорликка оид кўникмалари оширилди
27.01.2023, 18:09

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Д.Ахмедова томонидан унинг ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлимидаги партия қуйи бўғини фаоллари иштирокида тадбиркорликка қизиқувчи ҳамда МФЙлардаги “Аёллар” ҳамда “Ёшлар” дафтари рўйхатига олинган аёлларни ўз танлаган соҳалари бўйича фаолиятларини бошлашларига кўмаклашиш мақсадида вақти вақти билан давра суҳбатлари, семинар-тренинг ва бошқа тадбирларни ўтказиш самарали ташкил этилган.
Бу бежиз эмас. Негаки, Тараққиёт стратегиясининг аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга оид йўналишида бу борадаги устувор вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш бўйича давлатимиз раҳбарининг аниқ кўрсатмалари белгилаб берилган.
Яқинда ушбу БПТда тадбиркорлик соҳасида кўп йиллик бой тажрибага эга бўлган Д.Ахмедова раҳбарлигида партиянинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида “Тадбиркорлик -давр талаби" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда соҳага қизиқувчи аёллардан ташқари МФЙлардаги уй бекалари, “Аёллар” ҳамда “Ёшлар” дафтари рўйхатига олинган хотин-қизлар иштирок этиб ўзлари учун тегишли маслаҳат ва тавсияларни олдилар. Тадбир давомида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, уни юритиш, имтёзли кредитлар ажратиш ва бошқа масалалар бўйича атрофлича фикр алмашилди.
Тадбиркорликка оид партиявий лойиҳалар мазмун-моҳияти ҳамда уларда иштирок этиш шартлари, шунингдек, O'zLiDeP сайловолди дастури бўйича ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Давра суҳбати тингловчиларини қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан аниқ жавоблар берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Узунлик партия фаоли гулчилик фаолияти орқали 5 кишини ишли қилди
13.03.2023, 14:42
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир
07.03.2023, 17:44
-
Хотин-қизларга бўлган эътибор йилдан йилга кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз
07.03.2023, 17:28
-
Партиямизнинг бир гуруҳ фаол хотин-қизлари турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди
07.03.2023, 14:06
Фикрингизни қолдиринг