Жиззахда бизнес-тренер А.Авазов иштирокида тадбиркорлар учун “маҳорат дарслари” ташкил этилди
01.02.2023, 18:56

Хабарингиз бор, Alibazar.uz, Europool.uz сайтлари ва АҚШдаги бир неча бизнес-компания асосчиси, бизнес-тренер Алишер Авазов республикамиз вилоятларида тадбиркорлар учун “Бизнесда бошқарув психологияси” мавзусида “Маҳорат дарслари” ўтказмоқда.
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган ана шундай “Маҳорат дарслари” Жиззах шаҳрида ҳам бўлиб ўтди.
Икки юздан ортиқ тадбиркорлар, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқида бўлган йигит-қизлар иштирок этган тадбирда таниқли тадбиркор тажрибасидан келиб чиққан ҳолда йиғилганларга ўзининг қимматли маслаҳат ва йўл-йўриқларини бериб ўтди.
Айниқса, маблағдан унумли фойдаланиш, инвестициялар жалб қилиш, хорижий ишгбилармонлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва шу каби бошқа йўналишларда берилган йўл-йўриқлар тингловчиларда катта таассурот қолдирди.
Жонли мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида иштирокочилар бизнес-тренердан тадбиркорликни йўлга қўйиш, ривожлантириш борасида ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига батафсил жавоб олиш имконига эга бўлдилар.
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги қомус ўқитувчи шарафини оширади
30.03.2023, 16:42
-
O‘zLiDePнинг навбатдаги эвент-тадбири Хоразмда бўлиб ўтди
30.03.2023, 14:07
-
Келажагинг учун овоз бер!
30.03.2023, 12:33
-
Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли бўлади
30.03.2023, 12:28
-
Фаровонлик, эркинлик, масъулият
30.03.2023, 12:24
Фикрингизни қолдиринг