O’zLiDeP етакчиси ва депутатлар талаба ёшлар билан учрашди

17.02.2023, 11:06

O’zLiDeP етакчиси ва депутатлар талаба ёшлар билан учрашди

Бухоро Давлат университетида O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, университет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ҳамда  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова қатнашдилар. 

Тадбирни Бухоро Давлат университети ректори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Ҳамидов кириш сўзи билан очди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан А.Хаитов куни-кеча Президентимиз раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида битирувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлашга қаратилган “Ҳаёт мактаби” дастурини амалга ошириш ташаббуси илгари сурилганлиги, ушбу муҳим масала барча ерда бўлганидек Бухорода ҳам асосий эътиборда бўлиши, бу эса ўз навбатида олий таълим муассасалари битирувчилариниг ҳам ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини, шу тариқа 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясидаги ёшларга оид устувор вазифалар ижросини таъминлашга сезиларли таъсир кўрсатишини таъкидлади. Шунингдек, давра суҳбати иштирокчиларига O’zLiDeP фаолияти, унинг дастурий мақсад ва вазифалари, мамлакатимиз сиёсий майдонида тутган ўрни, қонун ижодкорлигини таъминлашдаги ҳиссаси ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова мамлакатимизда кейинги йилларида навқирон авлод вакилларига яратиб берилаётган имкониятлар, ёшларга оид давлат сиёсати доирасида улар фаолияти билан боғлиқ Президент Фармон ва қарорларининг қабул қилиниши ва уларнинг амалдаги ижроси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Эътиборлиси, бир қатор муҳим ҳужжатларнинг қабул қилинишида ёшларнинг ҳам ўз таклиф ва фикрлари эътиборсиз қолдирилаётганлиги йўқ.  

Маълумки, шу кунларда Президентимизнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамалари қизғин давом этмоқда. Э.Аслонова шу ҳақида сўз юритар экан, Давлат дастури лойиҳасини такомиллаштиришга талаба-ёшлар ҳам назарий ва амалий таклифлари билан бу муҳим ҳужжатнинг қабул қилинишига ўз ҳиссаларини қўшишлари зарурлигини қайд этди.  

Давра суҳбати давомида университет префоссор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшларининг бир қатор таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

  • Кўрилди
    693
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+