Маҳалла қошида ташкил қилинган қуйи бўғин фаолияти сарҳисоб қилинди

17.02.2023, 15:14

Маҳалла қошида ташкил қилинган қуйи бўғин фаолияти сарҳисоб қилинди

OʻzLiDeP Қарши туман кенгаши қошидаги “Пахтазор” МФЙ бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қуйи бўғиннинг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот берилди. 

O`zLiDeP фаоллари ҳамма йиғин ҳудудидаги қишлоқларда яшовчи партия тарафдорлари иштирок этган йиғилишда ўтган даврда маҳалла аҳолисини бандлигини таъминлаш, кўчаларни ободонлаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида БПТ томонидан қилинган ишлар қониқарли деб топилди.

Йиғилишда маслакдошлар томонидан амалга ошириладиган ғоявий-сиёсий, ташкилий - партиявий ишлар борасида тегишли тадбирлар режаси белгилаб олинди.  

-Қуйи бўғинимиз фаоллари туман кенгаши ва депутатларимиз билан ҳамкорликда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни мақбул ечимларини топиб, бартараф этишда фаоллик кўрсатишаяпти,- дейди БПТ раиси Муҳайё Кенжаева. – Ҳисобот даврида БПТ фаоллари томонидан туман кенгашига тақдим этилган 3 та сув таъминотини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш ва ёш болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш борасидаги муаммолар барҳам топди. Фаолиятимиз янада жонлантириш учун БПТ хонамизни партиявий тарғибот-ташвиқот воситалари билан жиҳозлаш, дастурий кўрсатма ва услубий қўлланмалар билан таъминлаш борасида туман кенгашига амалий ёрдам сўраб мурожаат этдик.  

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+