Ишчи гуруҳ фаолияти: Наманганда хотин-қизларни бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

20.02.2023, 12:34

Ишчи гуруҳ фаолияти: Наманганда хотин-қизларни бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти”, “Ишга Марҳамат” Мономарказ Наманган шаҳар бўлими ҳамда Юксалиш Умумиллий Ҳаракати Наманган вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Президентимизнинг ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган партия ишчи гуруҳининг навбатдаги давра суҳбати ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш юзасидан хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш юзасидан тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалий ишлар бошлаб юборилган.

Хусусан, Наманган вилоятида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 950 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган. Бу эса ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашга эришилади. Тадбирда шулар хусусида сўз юритилар экан “Аёллар дафтари” билан манзилли ишлаш, мутасадди ташкилотлар томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширилиши муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Бу борада ҳудудда ташкил қилинган Мономарказлар ишсиз хотин-қизларни, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали юзлаб фуқарорларни ишбилармон бўлишга, бандлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиб келаётганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

  • Кўрилди
    382
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+