Ёш мутахассисларга эҳтиёж бор

28.02.2023, 16:18

Ёш мутахассисларга эҳтиёж бор

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ақшагул Тулегенова вилоят ҳудудий партия ташкилоти ва масъуллар билан “Навоий барака чеварлари” МЧЖда бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди, муаммоларини ўрганди.

Бугунги кунда вилоятнинг турли ҳудудида 5 та тармоғи бўлган корхонада 300 га яқин ходим меҳнат қилмоқда. Уларнинг аксарияти ёшлар. Маҳсулотларининг катта қисми хорижга экспорт қилинмоқда. Россия, Қозоғистон давлатларидан катта миқдорда буюртмалар олинган ва айни пайтда улар тайёрланмоқда. Корхона раҳбари Дилрабо Саидова тадбиркорлик фаолияти билан таништирар экан, иш жараёнида экологик тоза, арзон ва сифатли текстил маҳсулотлари ишлаб чиқараётгани, айниқса, бу борада инновацион ғояларни амалиётга жорий этиш замон талаби эканини таъкидлади. Ишчи-ходимлар айни пайтда саккиз миллион сўмгача маош олаётганликлари ҳам алоҳида эътироф этди. Тадбиркор корхона тармоғини янада кенгайтириш ниятида эканини, бунинг учун ёш, интилувчан, соҳа бўйича замонавий билимга эга мутахассисларга эҳтиёж борлигини билдирди.

Депутат туман ҳокимлиги Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи С. Написовага ёшлар дафтаридаги ишсизларни корхонанинг ўзида касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш,  касб-ҳунар мактаби раҳбарияти билан келишган ҳолда ўқувчиларни бу ердаги жараёни билан таништириш, ишга жойлаштириш бўйича аниқ, манзилли тадбирларни белгилаш таклифини берди.

  • Кўрилди
    391
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+