Асакалик томорқачи аёл 18 сотих ердан йилига 120 миллион сўмга яқин даромад топмоқда
02.03.2023, 15:23

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” Асака туманидаги “Отиш” маҳалласида яшовчи М.Сулаймонова хонадонида “Томорқа – даромад манбаи” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.
Партия фаоллари, тажрибали томорқачилар, маҳалладаги хотин-қизлар иштирок этган тадбирда Махфиратхон Сулаймонова шахсий томорқасидан унумли фойдаланмаган, етарли тажрибага эга бўлмаган хотин-қизлар учун маҳорат дарси ўтиб берди. Маҳорат дарслари давомида ўз бизнесини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга фаолияти давомида орттирган билим ва амалий тажрибаларини ўртоқлашди, томорқада экинларни етиштириш, парваришлаш ва ишлов бериш бўйича тажриба алмашишди.
- Бугун томорқадан самарали фойдаланиб, ерга меҳримизни бермасак эртага даромад олишимиз қийин бўлади, - дейди Отиш маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи тажрибали томорқачи Махфиратхон Сулаймонова. - “Меҳнатнинг таги роҳат” деб бежизга айтилмаган. Томорқамиздан унумли фойдаланиб, 18 сотих ердан йилига 120 миллион сўмга яқин даромад оляпмиз. Партия вакиллари билан биргаликда аҳоли ўртасида маҳорат дарсларини ташкил этиб келяпмиз. Мақсадимиз ўз тажрибаларимизни бошқа фуқароларга ҳам оммалаштириш, озроқ бўлсада ерга бўлган муносабатини ўзгартириш.
Шунингдек, тадбиркор 60 нафар “Аёллар дафтари”да турган хотин-қизларни бандлигини таъминлади.
Дарвоқе, тадбиркор бугун чорвачилик билан ҳам шуғулланиб келмоқда. Шу боис, маҳалладагилар уни “ишбилармон опа” дейишади. Тадбиркор бу номга ҳовлисида мол боқиб ҳам яхшигина даромад олаётгани сабабли сазовор бўлган.
O‘zLiDeP вакиллари томонидан ташкил этиб келинаётган бу каби амалий семинарлар вилоятнинг энг чекка туманларида ҳам давом этмоқда.
Иродахон Таджибаева,
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
Фикрингизни қолдиринг