Арабхоналикларнинг узоғи яқин бўлди
14.03.2023, 15:58

Қарши шаҳридаги “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 7210 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 1215 та хонадоннинг аксариятида парранда ва чорва моллари боқилади. Айниқса, жўжа очиришда арабхоналикларга тенг келадигани вилоятда топилмайди. Юздан ортиқ жўжа очириш инкубаторлари ишлаб турибди. Вилоятдаги тадбиркорлар ва оилаларга ҳар йили 5 миллион донадан кўпроқ зотдор жўжалар етказиб берилади. Маҳалла ўртасидаги кўприкнинг яроқсиз бўлиб қолганлиги маҳалла аҳолиси, айниқса, тадбиркорларни қийнаб қўйган эди. Улар Қарши шаҳрига ўз маҳсулотини етказиб бериш учун анчагина масофа йўл босар, қимматли вақти ва маблағини беҳуда сарфлар эди.
7-Фурқат сайлов округидан Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши депутати Арзиқул Шеров Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мазкур кўприкни қайта қуриш борасидаги ишларни ўз назоратига олган эди. Айни пайтда кўприк қурилиши якунланиб, маҳалла аҳолисининг узоғини яқин қилмоқда. Айниқса, тадбиркорларнинг қувончлари чексиз. Улар эндиликда ўз маҳсулотларини нафақат воҳа маркази, балки қўшни туманларга ҳам тезкорлик билан етказиб бера бошлашди. Хайрли ишни поёнига етказилишида бош-қош бўлган депутатга арабхона аҳли ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти талаба ёшларга тушунтирилди
19.03.2023, 15:03
-
Ёшларга ғамхўрлик қилиш – давлат ва жамият мажбурияти!
19.03.2023, 14:55
-
Дўст бошга иш тушганда билинади
17.03.2023, 11:03
-
O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг ХII мажлиси бўлиб ўтди
16.03.2023, 11:53
-
Фахрийларимиз ҳар жабҳада фаол бўлиши лозим
14.03.2023, 16:01
Фикрингизни қолдиринг