Жамиятда ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий ўрни Конституция билан кафолатланади

05.04.2023, 14:14

Жамиятда ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий ўрни Конституция билан кафолатланади

O‘zLiDeP Навоий шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Навоий ёшлар технопаркида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни лойиҳаси ташвиқотига бағишланган “Жамиятда ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий ўрни Конституция билан кафолатланади!”  шиори остида касб-ҳунар ўрганаётган фаол ёшлар билан мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси М.Эшниёзов янги таҳрирдаги Конституциянинг Янги Ўзбекистон учун аҳамияти, унга киритилаётган қўшимча ва ўзгаришлар аҳолининг яшаш шароитлари  янада юксалтиришга, инсон қадрини улуғлашга хизмат қилишини такидлаб ўтди.

“Янги Қомусимизда оила, болалар ва ёшлар учун алоҳида боб ажратилмоқда. Давлат ёшларда қадриятларимизга содиқлик, ватанпарварлик туйғуларини шаклланишига ғамхўрлик қилиши белгиланаяпти.

Бундан ташқари, ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида киритиляпти. Давлат шу орқали ўз зиммасига муҳим мажбуриятларни олмоқдаки, мазкур нормалар, нафақат ёшлар манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келгуси тақдири учун муҳимдир.

Ота-оналарнинг ўз фарзандларини вояга етгунига қадар нафақат боқиш ва тарбиялаш, балки уларнинг таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши учун ҳам ғамхўрлик қилиши белгиланмоқда”,- дейди Олий Мажлис қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Навоий ёшлар технопарки раҳбари А.Абдиганиев

Мулоқот якунида ташкилотчилар ёшларни референдумда фаол иштирок этишга чорлашди.

  O‘zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    270
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+