Барчаси ёшлар учун
10.04.2023, 12:12
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ғайрат Абдиев, Наврўз Ризаев, O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Илҳом Ботиров Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ташвиқот тадбирини Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида ўтказишди.
Тадбирда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши фаоллари, партия Ёшлар қаноти фаоллари, профессор ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этди.
Депутатлар, партия фаоллари янгиланаётган Конституциямизнинг аҳамияти ҳақида йиғилганларга кенг тушунтиришлар берди.
– Асосий қонунимизга киритилаётган барча ўзгартиш ва қўшимчаларнинг партиямиз дастурий мақсад-вазифаларига ҳамоҳанглиги бизни қувонтиради ва шунинг баробарида янада масъулиятлар юклайди, – деди депутат Наврўз Ризаев сўзида давом этиб. – Хусусан, олий таълимда академик эркинлик, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиш, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун имконият яратади.
Дарҳақиқат, охирги олти йилда олийгоҳлар сони 77 тадан 210 тага, уларга қабул эса 5 бараварга ортди. Натижада талабалар сони 1 миллионга, олий таълим қамрови 9 фоиздан 38 фоизга кўтрарилди. Давлат грантлари сони ҳам 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди, шундан, магистратура учун қабул 5 баравар кўпайиб, ёшлар учун имкониятлар янада кенгайди.
Тадбир якунида депутатлар, партия фаоллари иштирокчиларини 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда вилоят маданият бўлими хонандалари, ҳаваскор талаба ёшлар Ватан, тинчлик ҳақидаги қўшиқларни ижро этиб, иштирокчиларга хуш кайфият улашди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
Фикрингизни қолдиринг