Янги Конституция – халқ Конституцияси

19.04.2023, 14:52

Янги  Конституция – халқ Конституцияси

Зарбдор туманида O‘zLiDeP  Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан “Конституция меники, сеники, бизники, барчамизники!” шиори остида эвент тадбир ташкил этилди.

Унда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов,  Ўзбекистон Қаҳрамони – Анорбой Эшматов, Парда Зиётов, депутатлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирни очиб берган партия етакчиси янгиланаётган Конституциямизда илгари амал қилиб келган “Давлат – жамият – инсон” тамойили “Инсон – жамият – давлат” деб ўзгартирилаётгани, яъни инсон манфаати ҳар нарсадан устун қўйиш мақсад қилингани ҳақида гапирар экан, мазкур эзгу  тамойил, юксак ғоя партиямиз дастури ва сайловолди дастурининг ҳар бир банди, ҳар бир боби замирида мужассамлигига эътибор  қаратди.

Сўз олганлар ҳам Бош қомусимиздан ўрин олган ўзгариш ва янгиликлар сўнгги олти-етти йилда қўлга киритилган ютуқ ва муваффақиятларимизни мустаҳкамлаш билан бирга, Янги Ўзбекистонни бунёд этишдек буюк мақсад йўлида амалга оширилаётган ва режалаштирилган барча амалларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлишига қатъий ишонч билдирди. Дарҳақиқат, сўнгги йилларда ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадон, ҳар бир инсон ҳаётидан ўрин олган ўзгаришлар фахрланишга арзигулик.

Буни эвент тадбир бўлиб ўтган Зарбдор тумани мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 90 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган туманда 2 та йирик, 4 та қўшма ва хорижий корхоналар, 200 га яқин кичик саноат корхоналари фаолият олиб бормоқда. Интенсив боғлар, иссиқхоналар ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.   Ободонлаштириш ва бунёдкорлик жараёнлари сабаб, туман маркази таниб бўлмас даражада ўзгарди. Бир қанча кўп қаватли бинолар қад кўтарди. Бу жараён ҳамон давом этмоқда. Янги иш бошлаган  бир нечта текстиль корхоналарида юзлаб хотин-қиз бандлиги таъминланди.

– Туманда 90 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, – дейди яна бир халқ ноиби Бувсара Карабекова. –  Аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб умргузаронлик қилаётган ўзбек,  қирғиз, қозоқ, тожик, рус ҳамда  бошқа миллат ва элат вакиллари Ўзбекистонни ўз уйлари деб билишса, маҳаллаларни Ватан ичра  ватан  ўрнида кўришади. Шу сабаб, улар янги Конституцияда маҳаллаларга аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколатлари берилиб, бунинг учун ташкилий ва молиявий имкониятлар яратиш белгиланаётганини бир овоздан маъқуллашларини билдирмоқдалар.

Бундай фикр-мулоҳазаларни ўша куни жиззахлик партиядошларимиз томонидан ташкил этилган ҳамда куй ва қўшиқларга, рақсларга бой бўлган тадбирда қатнашган  турли касб, турли ёшдаги инсонлар айтиб ўтишди.

Бу эса, янгиланаётган Конституция  жамиятимиздаги касби кори, миллати, ёши, дини, ижтимоий мавқеидан қатъий назар барча аҳоли қатламларининг манфаатларини ифода этадиган халқ Конституцияси эканлигидан далолат беради.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

матбуот маркази

  • Кўрилди
    531
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+