Янги Конституция – сиёсий ва ижтимоий барқарорликнинг ҳуқуқий кафолати!

20.04.2023, 14:27

Янги Конституция – сиёсий ва ижтимоий барқарорликнинг ҳуқуқий кафолати!

Ромитан туманида янгиланаётган Конституция ташвиқотига бағишланган ташвиқот тадбири ўтказилди.

“Янги Конституция – сиёсий ва ижтимоий барқарорликнинг ҳуқуқий кафолати!” шиори остида ўтказилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова, O’zLiDeP вилоят, туман Кенгаши масъуллари ва фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тадбиркорлар, фермерлар, ёшлар ва аёллар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Сўзга чиққанлар янги таҳрирдаги Конституциямизда илгари амал қилиб келинган “давлат – жамият – инсон” тамойили “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартирилаётгани, унда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олинганини таъкидлашди. Қолаверса, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар бир неча каррага ортаётгани, ўз навбатида давлатнинг ҳам халқ олдидаги мажбурияти бир неча бараварга кўпаяётганига алоҳида урғу беришди.

Шунингдек, тадбирда Конституцияда тадбиркорлик фаолияти кафолатларини кучайтириш, бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, адолатли солиқ тизимини йўлга қўйиш, монополистик фаолиятни чеклаш орқали том маънода эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш учун барқарор асослар яратилаётгани ҳам айтиб ўтилди.

Эвент тадбир иштирокчилари бутун мамлакатимиз бўйлаб 30 апрелда ўтказиладиган референдумга фаол иштирок этиб, Янгиланаётган Конституция учун якдиллик билан овоз беришга даъват этилдилар.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    640
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+