Барчаси ёшлар ва уларнинг ёрқин келажаги учун

25.04.2023, 16:50

Барчаси ёшлар ва уларнинг ёрқин келажаги учун

Ёшлар – бунёдкорлик салоҳиятига эга,  мамлакатимиз келажагини ташкил этувчи улкан кучдир. Шу боис уларни янада қўллаб-қувватлашга эътибор кучайтирилиб, ҳуқуқ ва мажбуриятлари рўёбга чиқарилмоқда.

Навоий давлат кончилик технологиялари университетида “Конституция – барчамизники!” шиори остида ёшлар билан ўтган учрашувда ана шулар, хусусан янгиланаётган бош қомусимизда ёш авлод вакилларининг ҳукуқ ва манфаатлари ҳимояси нечоғли кучайтирилаётгани хусусида сўзланди.

Унда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов,  парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда университет талабалари иштирок этишди. Нотиқлар юртимизда сўнги пайтларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг  сиёсий куч  дастурига ҳамоҳанглиги, қолаверса, бу ишларни амалга оширишда  ёшларнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлашди. Янгиланаётган  конституцияда киритилаётган меъёрларга батафсил тўхталишди.

Тадбир сўнгида йиғилганларни 30 апрель куни бўладиган  референдумда  фаол  қатнашишга  чорлаб  қолишди.

  • Кўрилди
    504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+