Депутат ташаббуси билан муаммо ҳал қилинди

03.05.2023, 13:58

Депутат ташаббуси билан муаммо ҳал қилинди

Халқ вакиллари бўлган депутатлар жойларда ўзлари сайланган ҳудуд сайловчилари билан юзма-юз мулоқот қилиш орқали кўтарилган мурожаатларни бартараф этишда ташаббус кўрсатмоқда.

Жумладан, Халқ депутатлари Нукус тумани Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Саламат Уматов ҳам ўзи сайланган маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуд сайловчилари билан учрашди. Унда маҳалла аҳолиси томонидан коллектор дренаж тармоғига ўрнатилган пиёдалар ўтадиган эски ёғоч кўприк ўрнига темир кўприк ўрнатиб бериш бўйича мурожаат этилган эди.  

Мазкур маҳаллада бугунги кунда 3 минг 500 дан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Аммо уларни кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммо бу кўприк масаласи эди. Ёғочдан ясалган кўприк хавфли бўлса ҳам, одамлар ундан фойдаланишга мажбур эди. Айниқса, болаларнинг мактабга қатнашида қийинчилик туғдираётган эди.  

Депутат муаммони атрофлича ўрганиб чиқди. Натижада халқ вакилининг ташаббуси билан маҳалла раиси ва ҳомийлар ёрдамида эски ёғоч кўприк янгисига алмаштирилди. Шундай қилиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммо халқ вакили ёрдамида ижобий ҳал қилинди. Эндиликда мазкур кўприкдан нафақат мактаб ўқувчилари, балки барча аҳоли хавф-хатарсиз фойдаланиш имкониятига эга бўлди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    708
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+