Ҳар бир имзо – бир ишонч демак

Ҳар бир имзо – бир ишонч демак

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Президент сайловида иштирок этиш учун сайловчилар имзоларини тўплашга киришганидан хабарингиз бор. Мазкур жараён партиянинг Бухоро вилоятидаги  ҳудудий ташкилотларида ҳам  уюшқоқлик билан ташкил қилиняпти.

Бухоро шаҳрида салкам 30 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган “Саломатлик маскани” хусусий шифохонаси ходимларининг 41 нафари  O‘zLiDeP  аъзосидир. Бу ерда ташкил этилган партия бошланғич ташкилоти аъзолари ҳудудда партия ғояларини тарғиб қилиш баробарида турли тадбирларда ҳамиша фаол.

Яқинда БПТнинг умумий йиғилишида партия Бухоро шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Руслан Загретдинов хорижий давлатлар тажрибасида ўзини оқлаган муддатидан илгари Президент сайлови жараёни юртимизда ҳам юқори савияда ўтказилишига ишонч билдирар экан, барчани жойлардаги тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришга чақирди.

Шаҳар партия ташкилотининг навбатдаги конференциясига делегат этиб  Дилором Сатторова сайланди. Шу куни O‘zLiDePдан Президентликка номзодни қўллаб-қувватлаган  41 кишининг имзоси тўпланди. 

“CARMEN plus” тиббиёт маркази ходимлари ҳам Президент сайловига тайёргарлик борасида ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Бу ерда ўтган  йиғилишда O‘zLiDePдан Президентликка номзодни қўллаб-қувватлаган  60   кишининг имзоси тўпланди.

Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси бошланғич партия ташкилотида ўтказилган йиғилишда эса 61  нафардан иборат қуйи бўғин аъзолари иштирок этди. Маҳаллий кенгаш депутати Муборак Наимова бўлажак сайловнинг уюшқоқлик билан ўтказилиши O‘zLiDeP тарафдорлари ва маслакдошларининг тарғибот ва ташвиқот ишларига боғлиқлигини таъкидлади.

Шу куни имзо тўплаш жараёни ҳам амалга оширилиб, сиёсий кучдан Президентликка номзодни қўллаб-қувватлаган 61 кишининг имзо варақалари тўпланди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    56
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+