Ўзбекистон ва Сингапур ҳамкорлиги кенгаймоқда
24.05.2023, 22:17

Коррупция билан аёвсиз курашиб, энг ривожланган мамлакатлар сафига кириб бораётган Сингапур билан Ўзбекистон ўртасидаги узвий алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани қувонарли, албатта. Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган ва иқтисодиёти жадал ривожланаётган бу давлатнинг Ўзбекистон билан стратегик шериклик йўлидан бораётгани ҳар иккала мамлакат манфаатларига хизмат қилади.
Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг Ўзбекистонга ташрифи ана шу иккала дўст мамлакатнинг келгусидаги истиқболларини белгилаб беради. Бу борада иккала мамлакат ўртасида имзоланган ҳужжатларнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Хусусан, ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисида меморандумга имзо чекилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Сингапур Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Сингапур Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳам иккала мамлакат тараққиётига хизмат қилишига шак-шубҳа йўқ.
Албатта, маданий алоқаларнинг йўлга қўйилиши иккала халқ ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан олганда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ва Сингапур Республикаси Савдо ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Сингапур туризм бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланганини эътироф этиш ўринлидир.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ва Сингапур туризм агентликлари миллий ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим ҳам икки давлат халқларини бир-бирининг маданиятини яқиндан ўрганишига пухта замин яратади.
Сингапур қолоқликдан, камбағалликдан қисқа муддатда холос бўлиб, дунёдаги ривожланган мамлакатлар сафида тилга олинмоқда, бу ислоҳотларни амалга оширишдаги қатъийликни бутун дунё ўрганмоқда ва ўзларида жорий этишга интилмоқда. Шундай экан, мамлакатимизнинг Сингапур билан яқин дўст ва ҳамкор бўлиши албатта, юртимизда олиб борилаётгна ислоҳотларга куч ва шиддат бағишлайди.
Дилбар Усмонова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг
халқаро ишлар ва парламентлараро
алоқалар қўмитаси аъзоси.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар
26.09.2023, 09:51
-
Энг эзгу мақсадимиз оилалар мустаҳкамлиги ва аёллар ҳуқуқий ҳимоясидир
21.09.2023, 10:23
-
Мирзаободда саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди
21.09.2023, 09:40
-
Ҳудудий инвестиция лойиҳаларни жалб қилиш борасидаги ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди
20.09.2023, 17:45
-
ТАРИХИЙ ИСЛОҲОТЛАР
18.09.2023, 12:33
Фикрингизни қолдиринг