O‘zLiDePнинг бухоролик делегатлари сайланди

26.05.2023, 18:26

O‘zLiDePнинг бухоролик делегатлари сайланди

Бухорода Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси вилоят ташкилотининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Унда партиянинг барча қуйи бўғинлари йиғилишлари, туман, шаҳар конференцияларидан сайланган делегатлар, партия фаоллари ва фахрийлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари қатнашди.

Тадбирда муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда партия вилоят ташкилотидан O‘zLiDePнинг XI Съездига делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.  

Йиғилишда қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан, юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинмоқда.

Конференция давомида сўзга чиққанлар томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилганлигига алоҳида урғу берилди. Биргина тадбиркорлик фаолиятини замонавий бозор муносабатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда ушбу жараённи  янада эркинлаштириш бўйича қатор ишлар бажарилганлиги, жумладан, тадбиркорлар фаолияти устидан турли текширувларга мораторий жорий қилинганлиги, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тубдан соддалаштирилганлиги, давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш, рақобатни қўллаб-қувватлаш орқали давлатнинг иқтисодиётга аралашуви чекланганлиги  алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, вилоятда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити яратилгани, натижада тадбиркорлар ҳамда  тадбиркорлик субъектларида иш билан банд бўлганлар сафи тобора кенгайиб бораётганлиги айтиб ўтилди.  Ўз навбатида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бугун юртимизда олиб борилаётган бу каби халқчил ва ҳаётий ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши учун масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий куч эканлиги қайд этилди.  

  • Кўрилди
    2235
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+