“Яшил иқтисодиёт”: ислоҳотларнинг устувор йўналиши
08.06.2023, 18:23
Янги талаблар мутасаддиларнинг табиат ва атроф-муҳитга бўлган ёндашуви кескин ўзгаришига туртки бўлади
Қадимдан ота-боболаримиз табиат билан уйғунликда яшашга интилишган. Сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларда ҳам атроф-муҳитни муҳофазалаш, табиий захиралардан унумли ва тежамкор фойдаланиш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш масалаларига устувор вазифалардан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси XI съездида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурида ҳам яқин келажакда фаолиятимизда ҳал қилувчи ўрин тутувчи бешта стратегик мақсаднинг учинчиси айнан ана шу долзарб масалага қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Қайд этилганидек, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш, саноатда “яшил сертификат”лар бозорини яратиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини янада кенгайтириш, автобусларни тўлиқ экологик тоза электр ёки газ ёнилғисига ўтказиш каби муҳим жараёнлар билан биргаликда Ўзбекистонда 2030 йилга қадар экин майдонларида сув тежайдиган технологиялар ўрнатилади. Далаларга сув етказадиган объектлар фермер ва кластерлар бошқарувига берилади. Сув етказиш тизимига Туркия, Испания, Хитой каби давлатлар тажрибаси кенг жорий қилинади. Тежамкор технологияни жорий қилган фермер ва деҳқонлар янада рағбатлантирилади.
Диққатга сазовор яна бир хайрли ташаббус шуки, барча давлат идоралари, корхоналар, олий ўқув юртлари ўзларининг “яшил боғлари”ни ташкил қилади. Энди янги уй-жой қуришда пудратчиларга “яшил ҳудуд” ва автотураргоҳ барпо этиш мажбурий талаб қилиб қўйилади. Қишлоқ ва шаҳарлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш хизматлари билан 100 фоиз қамраб олиниб, уларни қайта ишлаш кўрсаткичи 65 фоизга етказилади.
Ҳудудларга тайинланадиган янги ҳокимлар, ўша ҳудудда экологик аудит ўтказиши, натижалари билан кенг жамоатчиликни бахобар қилиб бориши эса мутасаддиларнинг табиат ва атроф-муҳитга бўлган ёндашувини кескин ўзгартиришга туртки беради. Чунки ҳудуд аҳолиси сув ва ҳаво тозалиги, кўкаламзорлаштириш даражаси бўйича аниқ масалалаларни бевосита ҳоким олдига қўйишига имкон яратилади.
Сайловолди дастуридан ўрин олган бу вазифалар янгиланган Конституциямизда ҳам мустаҳкамлаб қўйилди.
Эндиликда давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чораларни амалга оширади, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади. Шу билан бирга, ҳукуматнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасидаги масъулияти белгиланди.
Шаҳарларнинг бош режалари жамоатчилик муҳокамасидан мажбурий тарзда ўтказилиши шартлиги ҳақидаги конституциявий қоида ҳозирги шароитда тобора долзарб аҳамият касб этиб бораётган шаҳарсозликка оид масалаларни халқимиз билан бамаслаҳат ечишга йўл очади.
Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик жараёнини, табиат ва атроф-муҳитни асраш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан уйғунлаштириш имконини яратади ҳамда фарзандларимиз келажагига, Ватанимиз тақдирига бефарқ бўлмаган барча юртдош ларимизга алоҳида масъулият юклайди.
Эркин ХОЛМАТОВ,
O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши раиси,
Халқ депутатлари вилоят к енгаши депутати
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг