Ишончли вакил таълим соҳасидаги ислоҳотларни эътироф этди

09.06.2023, 12:23

Ишончли вакил таълим соҳасидаги ислоҳотларни эътироф этди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Рустам Холмуродов самарқандлик сайловчилар билан учрашди.

Унда ҳудуд фаоллари, туман кенгаши депутатлари, фахрийлар, хотин-қизлар ва ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Хусусан, Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни – билим, таълим ва тарбия бўлиши учун зарур шароитларни яратиш сиёсатимизнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлишини, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қопланиб, қамров 100 фоизга етказилиши ва боғчаларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилишини айтиб ўтди.

Ушбу мақсадда 7 фоизлик ставкада 10 йил муддатга кредит бериш учун имкониятлар яратилиб, ишлаб чиқариш корхоналарининг боғча қуришга сарф этиладиган харажатларини солиқлардан тўла озод қилиш тартиби ишлаб чиқилади.

2030 йилга қадар қўшимча 2 мингта боғча қуриш чоралари кўрилади. Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун боғча, шу жумладан хусусий боғча харажатлари давлат томонидан қоплаб бериш тартиби жорий этилиши эътироф этилди.

Тадбир якунида ишончли вакил Рустам Холмуродов йиғилганларни мамлакат салоҳиятини ҳар томонлама юксалтириш тарафдори бўлган янги Ўзбекистоннинг жонкуяр бунёдкори Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    581
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+