Ишончли вакил хўжайлилик сайловчилар билан учрашди

10.06.2023, 12:10

Ишончли вакил хўжайлилик сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили Байрамбай Отемуратов Хўжайли туманидаги 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида сайловчилар билан учрашув ташкил қилди.

Унда ҳудуд фаоллари, туман кенгаши депутатлари, фахрийлар, хотин-қизлар ва ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Хусусан, 2023 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланиши ва қамров 100 фоизга етказилиши, 2030 йилгача барча туман ва шаҳарларда “Истеъдод – интилиш – истиқбол” деб номланадиган мактаб-интернатлар ташкил этилиши ва умуман, таълим-тарбия соҳасида амалга оширилиши кўзда тутилган мақсад ва вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида ишончли вакил барчани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    651
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+