“Мақсадимиз - бир”

11.06.2023, 14:20

“Мақсадимиз - бир”

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятидаги ишончли вакили Ўктамжон Ахунов сайловчилар билан учрашди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия электорати, нуронийлар, ёшлар,  хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Маълумки, Янги Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинган. Янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилди. Конституциявий қоида ва талаблардан келиб чиқиб, адолатли ижтимоий сиёсатни юритиш – Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий омилларидан бири этиб белгиланган.

Туманларда ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобил гуруҳлар”, зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “колл-марказ”лар ташкил қилинади.

Нуронийларни ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказиб, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши йўлга қўйилади, улар учун юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилади.

2030 йилгача қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилади ва бунга 15 миллиард доллар йўналтирилади, арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этилиши йўлга қўйилади.

Учрашувда сўз олган партия фаоллари номзоднинг сайловолди дастуридаги мақсад-вазифалар – таълим, фан ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш, ёшларга муносиб шарт-шароит яратиш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш партиямиз дастурига ҳамоҳанглигини алоҳида эътироф этишди.

Учрашув якунида ишончли вакил барчани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    783
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+