Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратилади

14.06.2023, 16:43

Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратилади

Жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари сайловчилар билан учрашмоқда. Ана шундай учрашувнинг навбатдагиси Асака туманида бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Ўктамжон Ахунов  Агротехнологиялар техникумининг мажлислар залида туман сайловчиларига номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти ва сайловолди дастури бўйича батафсил маълумот берди.

Хусусан, дастурдаги биринчи мақсад  ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Унга кўра, 2030 йилгача қўшимча икки мингта боғча қурилади, боғча қуришда иштирок этувчи корхоналар рағбатлантирилади, эҳтиёжманд оилаларнинг боғча харажатларини давлат қоплаб беради, барча боғчалар компьютер синфи билан таъминланади.

Мактабларда таълим сифати тубдан яхшиланади, “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури амалга оширилади, 2030 йилга қадар мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрни яратилади. Хусусий таълимга қўшимча енгилликлар берилади, бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади, чекка ҳудудларда мактаб автобуслари бепул йўлга қўйилади.

Келгуси етти йилда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш учун 1 миллиард доллар ажратилади.

Ишончли вакил қайд этдики, ишонч билан айтиш мумкинки, эркин ва фаровон, қудратли давлатни қуришда бешта стратегик йўналиш яқин келажакдаги фаолиятимизда ҳал қилувчи ўрин тутади ва кўпмиллатли халқимизнинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Учрашув якунида ишончли вакил барчани давлат арбоби, халқининг чинакам фарзанди O'zLiDePдан номзод Шакат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    666
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+