Қорқалпоғистонда ихтисослаштирилган мактаблар сони икки карра оширилади

14.06.2023, 16:44

Қорқалпоғистонда ихтисослаштирилган мактаблар сони икки карра оширилади

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Байрамбай Отемуратов Қонликўл туманидаги Ёшлар ишлари агентлиги бўлимида туман сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастури, ундан ўрин олган бешта устувор мақсадни қамраб олган асосий йўналишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

—Куни кеча партиямиздан номзод амалдаги давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашди. Учрашувда номзод ўз сайловолди дастурида Қорақалпоғистон Республикасига алоҳида эътибор қаратиб, қорақалпоқ халқи учун бир қатор таклифларни илгари сурди - дейди ишончли вакил Байрамбай Отемуратов. —Ўқувчиларни мактабга бориб - келиши учун автобус қатнови биринчи бўлиб Қорақалпоғистонда йўлга қўйилиши, 160 та янги боғча қурилиши ва таъмирланиши, 2 мингта хусусий боғча ташкил қилинишини айтиб ўтди.

Шунингдек, ҳудудда келгуси етти йилда қўшимча 100 минг янги ўқувчи ўрни яратилиши, бунда, 30 та янги мактаб ва 150 та мактаб учун қўшимча бино қурилиши, 350 таси таъмирланиши, ихтисослашган мактаблар сони эса, 2 карра оширилиб, 32 тага етказилиши алоҳида эътироф этилди.

Номзод сайловчилар билан учрашганда таъкидлаганидек, маҳалла ва овулларда 6 минг километр йўллар ҳамда 150 та кўприкнинг таъмирланиши, 5 минг километр электр тармоғи, 1 минг 350 та трансформатор ва 10 та подстанция янгиланиши, 70 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилиши, барча ижтимоий ва давлат идоралари ҳамда 17 минг хонадонда 55 мега ватт қувватли қуёш панеллари ўрнатилиши асосий вазифа этиб белгиланганлигини ишончли вакил катта мамнуният билан қайд этди.

Тадбир якунида ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифалар, таклифлар халқимизнинг турмуш сифатини янада ошишига хизмат қилишини таъкидлаб, барчани Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    448
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+