Адолатли ижтимоий сиёсат Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий омили

20.06.2023, 19:49

Адолатли ижтимоий сиёсат Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий омили

Амударё тумани Маданият марказида O‘zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Байрамбай Отемуратов сайловчилар билан учрашди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳудуд фаоллари, туман кенгаши депутатлари, фаол хотин-қизлар ва электорат вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастури, ундан ўрин олган бешта устувор мақсадни қамраб олган асосий йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Таъкидланишича, дастурдаги биринчи мақсад ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади. Маълумки, Янги Ўзбекистон ижтимоий давлат, деб эълон қилинди. Хусусан, янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилди. Асосий қонунимиздаги қоида ва талаблардан келиб чиқиб, адолатли ижтимоий сиёсатни юритиш – Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий омилларидан бири этиб белгиланган. Бинобарин, айни мақсаддаги вазифалар таълим, тиббиёт ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича давлат ўз мажбуриятларини бажариши йўналишидаги ислоҳотларнинг янги босқичга олиб чиқилишига хизмат қилади.

- Ишонч билан айтиш мумкинки, Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида белгиланган эркин ва фаровон, қудратли давлатни қуришда бешта стратегик йўналиш яқин келажакдаги фаолиятимизда ҳал қилувчи ўрин тутади ва кўпмиллатли халқимизнинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади, – деди ишончли вакил.

Юзма-юз мулоқотда партия фаоллари, жамоатчилик вакиллари ҳам  сўзга чиқиб, улуғвор вазифаларга юқори баҳо бердилар ва ишончли вакил Байрамбай Отемуратовнинг таклифини қўллаб-қувватлаб, 9 июль куни барчани халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган давлат арбоби Шавкат Мирзиёев номзоди учун овоз беришга чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+