Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни кенгайтириш устувор вазифа бўлиб қолади

21.06.2023, 09:49

Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни кенгайтириш устувор вазифа бўлиб қолади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Байрамбай Отемуратов тахиятошлик сайловчилар билан учрашди.

Ишончли вакил номзод сайловолди дастурининг муҳим йўналишларига батафсил тўхталиб ўтди. Жумладан, 2030 йилга қадар экин майдонларини тўлиқ сув тежайдиган технологияларга ўтказиш ҳаётий заруратга айланаётганлиги, далаларга сув етказадиган объектлар фермер ва кластерлар бошқарувига берилиб, сув етказиш тизимига ривожланган давлатлар тажрибаси кенг жорий қилинишини қайд этди.

Шу билан бирга, сув тежайдиган технологияларни жорий қилган фермер ва деҳқонлар янада рағбатлантирилади. Бу борада 10 фоизлик кредит ажратиш, ўз ҳисобидан жорий қилган ер эгаларига эса харажатнинг 50 фоизини қоплаб бериш тартибини жорий этиш бўйича ишлар жадаллаштирилади.

Қолаверса, келгуси йилларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини янада кенгайтирилади. Яшил майдонларни кўпайтириш учун йилига 400 миллиард сўм ажратиб борилиши аҳоли масканлари, умуман, маҳаллаларда экологик муҳитни яхшилайди.

Янги уй-жой қуришда пудратчиларга “яшил ҳудуд” ва автотураргоҳ барпо этиш мажбурий талаб қилиб қўйилади.2030 йилгача республикада кўкаламзорлаштириш даражасини 18 фоиздан 30 фоизга етказиш аҳолини қулай экологик муҳитда яшаши учун шароит яратади.

Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни келгуси етти йилда 2,3 миллион гектарга етказиш бу йўналишдаги устувор вазифа бўлиб қолади.

Учрашув якунида ишончли вакил сайловчиларни 9 июль куни бўлиб ўтадиган сайловларда O'zLiDeP номзоди Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    400
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+