Ишончли вакил деҳқонободлик сайловчилар билан учрашди

21.06.2023, 09:49

Ишончли вакил деҳқонободлик сайловчилар билан учрашди

“Деҳқонобод Калий заводи” акциядорлик жамияти мажлислар залида бўлиб ўтган учрашув юксак кўтаринкилик ва ҳамжиҳатликда, сайловчиларнинг фаоллигида ўтказилди. Дастлаб ишончли вакил Шуҳрат Асланов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод  Шавкат Мирзиёвнинг ҳаёти, меҳнат фаолият ва сайловолди дастурининг бешта устувор мақсадлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ишончли вакил келгуси етти йилда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифаларни ўзида мужассам этган дастур асосида ҳар бир маҳаллада профессионал ижтимоий хизматлар манзилли асосда кўрсатилиши кўзда тутилганлиги, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиб, ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси учун уч баробар кўпайтирилиши, нуронийларни ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказиб, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши йўлга қўйилиши,  юртимиз бўйлаб нуроний ва ногиронларнинг саёҳатларларга бориши учун шароитлар яратилишини эътироф этаркан, айниқса, тадбиркорларга “ижтимоий шериклик” асосида камбағал тоифа учун бандлик дастурларини амалга оширишда қўшимча имтиёз ва рағбатлар берилиб,  бунга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтирилиши, хорижда ишловчиларни касбга ва чет тилларига ўқитиш кўлами кенгайтирилиши, юқори ҳақ тўланадиган мамлакатларига ишга боришлари учун кўмак бериш, фарзандларининг ўқиши ва олийгоҳларга киришида қатор имтиёз ва енгилликларнинг жорий этилиши, камбағал ва ёш оилаларни ижтимоий ҳаётини яхшилаш мақсадида 2030 йилгача 15 миллиард доллар йўналтирилган ҳолда  қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилиши,  арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этилиши айтиб ўтди.    

Учрашувда ОМҚП депутати Шаҳноза Холмаҳматова, туман кенгаши депутати Меҳриноз Менгнорова ва бошқалар сўзга чиқишиб, мамлакат истиқболининг келгуси етти йилидаги улуғвор ислоҳотларни ўзида мужассам этган ҳаётбахш дастурнинг мақсадлари ҳақида сўзладилар.

- Янгиланаётган Ўзбекистонимизнинг дастуриламали сифатида эътироф этилаётган дастурдан ўрин олган мақсадлар биз деҳқонободлик аёлларни қувонтирди, -дейди туман кенгаши депутати Меҳриноз Менгнорова. – Туманимиз ҳудуди ниҳоятда катта, кўпчилик аҳоли тарқоқ яшайди. Аёлларга тиббий хизмат кўрсатиш, меҳнат қилиши, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш  ишларини янада яхшилаш, иш шароитлари кенгайтириш борасидаги ишлар дилимиздаги гап бўлди. Туманларда ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобил гуруҳлар”, зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “колл-марказ”лар ташкил қилиниши, туғруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизими жорий этилиши биз аёллар учун катта янгилик. Бундай қулайликлардан сўнг туманимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ишлари талаблар даражасида ташкил этилади, уйда ўтирган опа-сингилларимиз онлайн орқали бўлса ишлаш бахтига муяссар бўлишади.

Тадбир сўнгида ишончли вакил ўтган олти ярим йилда янги даврга ўтиш учун яратилган сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий пойдевор ҳамда келгуси етти йилда эса, “Янги Ўзбекистон” деган муҳташам иморатни барпо этиш борасидаги ишларнинг бош меъмори Шавкат Мирзиёев учун овоз беришга чақирди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    305
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+