Ишончли вакил шаҳрихонлик сайловчилар билан учрашди

23.06.2023, 18:49

Ишончли вакил шаҳрихонлик сайловчилар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятидаги ишончли вакили Ўктамжон Ахунов Шаҳрихон туманида сайловчилар билан учрашди.

Тумандаги Маданият уйида бўлиб ўтган мазкур учрашувда номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган бешта стратегик мақсад ҳақида тушунчалар берилди.

Аграр соҳада илгари ҳатто тасаввур қилиб бўлмаган ўзгаришлар юз берди. Пахта ва ғаллачиликда давлат буюртмасидан тўлиқ воз кечилиб, эркинлик берилди, фермерларнинг манфаатдорлиги ошди.

Бугунги кунда мамлакатимизда 100 мингга яқин иқтисодий барқарор, кўп тармоқли фермер хўжаликлари шаклланди, мутлақо янгича усулда ишловчи бир мингга яқин агрокластерлар фаолияти йўлга қўйилди.

Номзодимиз Шавкат Мирзиёев дастурида соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтарувчи 2030 йилгача қишлоқ хўжалигида бир гектардан олинадиган ўртача даромадни 3 минг доллардан 5 минг долларга етказишга қаратилган қатор қуйидаги устувор вазифалар ишончли вакил томонидан сайловчиларга рақамларда кўрсатилди.

 Учрашувда сайловолди дастуридан ўрин олган бошқа вазифалар хусусида ҳам иштирокчилар томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди ҳамда бўлажак сайловларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев номзодига овоз беришга чақирилди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    259
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+