Сувни тежаш – келажакни асрашдир

23.06.2023, 18:54

Сувни тежаш – келажакни асрашдир

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Ўктамжон Ахунов Андижон туманидаги сайловчилар  билан учрашди.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ўтказилган учрашувда партия вилоят кенгаши раиси Х. Халилова, депутатлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этди.

Ишончли вакил номзод сайловолди дастуридан ўрин олган бешта стратегик мақсадлар тўхталди. Янги таҳрирдаги Конституциямизда давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши белгилангани, шу боис, бетакрор табиатимизни асраб-авайлаб, келажак авлодларга безавол етказиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш вазифалари дастурдан алоҳида ўрин олганини таъкидлади.

Дарҳақиқат, бугунги кунда 70 фоиз ерлар эски усулда суғорилмоқда, 60 фоиз каналлар бетонланмагани оқибатида йилига 16 миллиард метр куб сув йўқотилмоқда. Шу сабабли, суғоришда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш ишларини жадалаштириш режалаштирилмоқда. 2030 йилга қадар экин майдонлари тўлиқ сув тежайдиган технологияларга ўтказилади. Далаларга сув етказадиган объектлар фермер ва кластерлар бошқарувига берилади.

Сув етказиш тизимига Туркия, Испания, Хитой каби давлатлар тажрибаси кенг жорий қилинади. Сув тежайдиган технологияни жорий қилган фермер ва деҳқонлар учун келгуси йилдан 10 фоизли кредит ажратилади, ўз ҳисобидан жорий қилганларга харажатнинг 50 фоизи қоплаб берилади. Сув тақчиллиги кучайиб бораётган бугунги шароитда бу чоралар ниҳоятда зарур ва уларни амалга ошириш давр талаби экани кайта-қайта такрорланди.

Ташвиқот сўнгида ишончли вакил сайловчиларни  Ватанимиз келажаги  йўлида бор куч-қудрати, билими ва меҳнатини аямаётган Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб-қувватлашга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    445
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+