Қорақалпоғистон учун беш стратегик мақсадларни ўз ичига олган 7 йиллик дастур ишлаб чиқилади

23.06.2023, 18:54

Қорақалпоғистон учун беш стратегик мақсадларни ўз ичига олган 7 йиллик дастур ишлаб чиқилади

Чимбой тумани 5 сонли болалар мусиқа мактабида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партиясидан  Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Байрамбай Отемуратов сайловчилар билан учрашди. Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури ҳамда номзоднинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувида қайд этган мақсадлари  билан таништирди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси учун беш стратегик мақсадларни ўз ичига олган етти йиллик дастур белгилаб олинади, унга жами 25 миллиард доллардан зиёд маблағ йўналтирилиши кўзда тутилмоқда. 2030 йилга бориб ҳудуд иқтисодиётини 2 баробар ошириб, 160 миллиард долларга етказилади. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозирги 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга оширилади.  Бунинг натижасида Ўзбекистон “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига албатта киради.

Учрашувда илгари сурилган бешта устувор мақсадларнинг барчаси инсон омили, унинг фаровон ҳаёт кечириши учунлиги эътироф этилди. Сўзга чиққанларнинг барчаси бир овоздан Янги Ўзбекистонимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлида бутун ҳаёти, ҳалол меҳнатини аямай хизмат қилиб келаётган муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб-қувватлашга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    453
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+