Маҳаллаларда “еттилик” тизимига ўтилади

27.06.2023, 11:13

Маҳаллаларда “еттилик” тизимига ўтилади

Тўрткўл тумани тиббиёт коллежи мажлислар залида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партиясидан  Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Байрамбай Отемуратов тўрткўллик сайловчилар билан учрашди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳудуд фаоллари, туман Кенгаши депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари  ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастурида ўрин олган асосий бешта стратегик мақсад бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Хусусан, президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувида қайд этганидек, мамлакат бўйича аҳолининг мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорликлари бўйича 500 миллиард сўм пеня кечиб юборилади, маҳалла раислари ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилиши, маҳалладаги бешталик тизим эндиликда “маҳалладаги еттилик” тизимга ўтиб, уларнинг ҳам ваколат муддати 5 йилгача узайтирилади.

Бундан ташқари, аҳолидан йиғиладиган мол-мулк ва ер солиқлари ягона мулк солиғи бўлиб бирлашади ва аҳолидан ундириладиган қисми маҳалла бюджетига тўлиқ ўтказилади. Бу эса ўз навбатида Қорақалпоғистондаги маҳаллалар ихтиёрида ҳар йили 230 миллиард сўмдан қўшимча маблағ қолади дегани. Шу билан бирга, маҳаллалар учун “Очиқ бюджет” имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида  ажратиладиган маблағларни 3 карра ошириш кераклиги ҳам кўзда тутилган. Яъни бунда “Очиқ бюджет” лойиҳалари ғолиб бўлиши учун 1,5 минг овоз етарли бўлади ва ушбу мақсадлар учун йил якунига қадар яна 1,2 триллион сўм ажратилиши белгиланган.

Учрашув давомида ишончли вакил сайловчиларни Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан ўрин олган бешта устувор мақсадни ўзида мужассам этган халқчил ғоя, мақсад ва вазифалар мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишига алоҳида эътибор қаратишини қайд этар экан, барча тўрткўллик сайловчиларни партиямиздан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    857
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+