Ҳар бир маҳаллада электрон хизмат нуқталари ишга туширилади

27.06.2023, 11:13

Ҳар бир маҳаллада электрон хизмат нуқталари ишга туширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти бўйича ишончли вакили Рашид Рўзибоев Оқдарбанд маданият саройида қўшкўпирлик сайловчилар билан учрашди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, БПТ аъзолари иштирок этди.

Ишончли вакил партия номзодининг сайловолди дастуридан ўрин олган келгуси 7 йил ичида эришилиши кўзда тутилган халқчил ғоя, мақсад ва вазифалар билан йиғилганларни таништирди.  

Хусусан, юртимиз тараққиётининг бугунги босқичида “Давлат хизматчиси аввало халқ хизматчиси бўлиши шарт” деган ғоя юқори натижадорликка йўналтирилган давлат бошқаруви тизимини яратишда мамлакатимизда  олиб борилаётган сиёсатнинг асосий талаби бўлади.

Қолаверса, рақамлаштириш орқали бюрократияни бартараф этиш принципи ҳаётимизга жадал олиб кирилади.

Давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилиб, давлат бошқарувида мавжуд бўлган минглаб функцияларни босқичма-босқич рақамлаштириш аҳоли учун янги қулайликлар яратилади.

Фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилишида аризани ёзиш, турли шаклларни тўлдириш каби ортиқча формал тартиблар бекор қилиниб, давлат идоралари зарур ҳужжатларни электрон базадан ўзи оладиган тизим яратилади.

Давлат фуқаролик хизмати тизимини рақамлаштириш ишларини жадаллаштиришга алоҳида аҳамият берилади.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда  сўз олган партия фаоли Дурдона Қабулова ва маҳалла фаоли Сопарбай Рўзматовлар     партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тўлиқ  қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    281
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+