Ишончли вакил пахтачилик сайловчилар билан учрашди

27.06.2023, 11:14

Ишончли вакил пахтачилик сайловчилар билан учрашди

Пахтачи тумани Маданият бўлими фаоллар залида O‘zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Рустам Холмуродов сайловчилар билан учрашди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳудуд фаоллари, туман кенгаши депутатлари, фаол хотин-қизлар ва электорат вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастури, ундан ўрин олган бешта устувор мақсадни қамраб олган асосий йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Хусусан, таълим, тиббиёт ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича давлат ўз мажбуриятларини бажариши учун бу йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш сайловолди дастурда муҳим вазифалардан этиб белгиланган.

Учрашувда сўзга чиққан партия фаоллари, нуронийлар, ёшлар вакиллари дастурдаги вазифаларга юқори баҳо бердилар ва 9 июль куни барчани халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган давлат арбоби Шавкат Мирзиёев номзоди учун овоз беришга чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    395
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+