2,5 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратилади

01.07.2023, 14:52

2,5 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоят бўйича ишончли вакили Ўктамжон Ахунов Марҳамат  тумани сайловчилари билан учрашди.

Тумандаги "Келажак нури" хусусий ахборот ресурс марказидаги учрашувда, вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари,  маҳаллий Кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари  иштирок этди.

Учрашувлар давомида ишончли вакил дастлаб йиғилганларни номзоднинг сайловолди дастуридаги устивор йўналишлар билан таништириб ўтди.

Ишончли вакил тадбиркорликни ривожлантириш бўйича эришилган натижалар мисолида келгуси етти йилга мўлжалланган вазифалар ҳақида тушунча берди.

Жумладан, Тадбиркорларга “ижтимоий шериклик” асосида камбағал тоифа учун бандлик дастурларини амалга оширишда қўшимча имтиёз ва рағбатлар берилади ва бунга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтирилади;

2030 йилгача иқтисодиётимиз ўсиш суръатлари 2 баробар оширилиб, 160 миллиард долларга етказилади. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга оширилади.

Сўзга чиққанлар номзоднинг сайловолди дастурида қайд этилган ислоҳотлар,  халқимиз фаровонлигидаги ўрни хусусида ўз фикр мулохазаларини ўртоқлашди. Номзоднинг бўлажак сайловда қўллашларини эътироф этишди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    163
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+