Янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда қурамиз!

01.07.2023, 14:53

Янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда қурамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятидаги ишончли вакили Ўктамжон Ахуновнинг олтинкўллик сайловчилар билан учрашуви туман Маданият марказида бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва ишбилармонлик муҳитида ўз ўрнини топган, фермерлик ва тадбиркорликка қизиқувчи аҳоли вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ишончли вакил ўз сўзини ўтган йиллардаги ислоҳотлар самараси билан бошлади ва эришилган ютуқларни номзод ташаббуслари билан боғлади. Сайловолди дастур янги Ўзбекистонни бунёд этишда дастуриламал бўлиши таъкидланди.

Хусусан, келгусида “Давлат хизматчиси аввало халқ хизматчиси бўлиши шарт” деган ғоя юқори натижадорликка йўналтирилган давлат бошқаруви тизимини яратишда олиб бораётган сиёсатнинг асосий талаби бўлади.

Рақамлаштириш орқали бюрократияни бартараф этиш принципини ҳаётимизга жадал олиб кирилади. Бундан давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилиб, давлат бошқарувида мавжуд бўлган минглаб функцияларни босқичма-босқич рақамлаштириш аҳоли учун янги қулайликларни яратади.

Фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилишида аризани ёзиш, турли шаклларни тўлдириш каби ортиқча формал тартиблар бекор қилиниб, давлат идоралари зарур ҳужжатларни электрон базадан ўзи оладиган тизим яратилади.

Ҳар бир маҳаллада электрон хизмат нуқталари ишга туширилиб, маҳаллалар барча масалаларни “бир қадам” тамойили асосида ҳал этадиган масканга айлантирилади.

Давлат фуқаролик хизмати тизимини рақамлаштириш ишларини жадаллаштиришга алоҳида аҳамият берилади.

Сайловчилар билан дилдан суҳбатлар учрашувнинг қизғин палласи бўлди. Сўзга чиққанлар номзоднинг сайловолди дастурида қайд этилган ислоҳотлар, халқимиз фаровонлигидаги ўрни хусусида ўз фикр мулоҳазаларини ўртоқлашди. Номзоднинг бўлажак сайловда қўллашларини эътироф этишди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    154
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+