Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни - билим, таълим ва тарбия бўлади

01.07.2023, 14:54

Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни  - билим,  таълим ва тарбия бўлади

Бўзатов тумани Ёшлар маркази мажлислар залида O’zLiDeP партиясидан  Ўзбекистон Республикаси Президентлигига  номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Байрамбай Отемуратов  бўзатовлик  сайловчилар билан учрашди. 

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳудуд фаоллари, туман Кенгаши депутатлари, жамоатчилик вакиллари ва ОАВ ходимлари  иштирок этди. Учрашувда ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг меҳнат фаолияти, номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган бешта стратегик мақсад ва асосий йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Хусусан, дастурда Янги Ўзбекистонни бунёд этишда соғлом ва баркамол ёшлар ҳал қилувчи куч сифатида эътироф этилганлиги, шу мақсадда ёшларнинг барча соҳалардаги салоҳиятларини рўёбга чиқариш борасида янги тизим яратилиши, Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни - билим, таълим ва тарбия бўлиши учун барча шарт-шароитларни яратиш зарурлиги, таълим соҳасида катта ислоҳотлар амалга оширилиши сайловолди дастурдаги асосий ўринлардан бири эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

 Айниқса, номзоднинг сайловолди дастуридаги таълим соҳасини ривожлантириш йўналишида келаси 7 йилда Қорақалпоғистон Республикасида 160 та янги боғча қурилиб, 2 минг хусусий боғчалар ташкил қилиниши, 30 та янги мактаб ва 150 та мактаб учун қўшимча иморатлар қурилиб, 100 минг янги ўқувчи ўрни яратилиши белгиланмоқда.  Ихтисослаштирилган мактаблар сони 2 баробар кўпайтирилиб, 32 тага етказилади. Натижада Қорақалпоғистондаги мактабларда 30-35 ўқувчидан ортиқ бола ўқидиган синфлар умуман бўлмайди.  

Учрашувда сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар, авваламбор, инсон қадри, унинг бахтиёр келажагига қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлигини таъкидлаб, сайловчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақиришди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+