Ишончли вакил мубораклик сайловчилар билан учрашди

01.07.2023, 14:54

Ишончли вакил мубораклик сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятидаги ишончли вакили Шуҳрат Асланов мубораклик сайловчилар билан учрашди. Номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти ва сайловолди дастурининг бешта устувор мақсадлари ҳақида сўзлаб бераркан, Янги Ўзбекистонда таълим-тарбия соҳасини тубдан ўзгартирилаётгани, ислоҳотлар боғчалар тармоғини кенгайтиришдан бошлангани боис ўтган даврда жажжи ўғил-қизларни мактабгача таълим билан қамраб олиш 27 фоиздан 72 фоизга етказилганини эътироф этди.

Келгуси етти йилда эса мактабгача ва мактаб таълимини юқори босқичга олиб чиқиш бўйича янги дастурларни  амалга ошириш, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланиши ва қамров 100 фоизга етказилишини таъкидлади. Бунинг учун ишлаб чиқариш корхоналарининг боғча қуришга сарф этиладиган харажатлари солиқлардан тўла озод қилинади. Бу мақсадларга 7 фоизлик ставкада 10 йил муддатга кредит ажратилиб, 2030 йилга қадар қўшимча 2 мингта боғча қурилади.

Чекка ҳудудларимизда мактаб автобуслари бепул йўлга қўйилади. Илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш учун 1 миллиард доллар ажратилиб, профессор ва академиклар, олийгоҳлар ўқитувчи ва домлалари, магистр ва аспирантларнинг  илмий тадқиқотлар олиб боришларига ғамхўрлик қилинади. 

Сайловолди ташвиқот тадбирида  сўзга чиққан партия туман кенгаши раиси Панжи Жалилов, депутат Актам Тўраев, 5-мактаб ўқитувчиси Феруза Туева ҳам ёшларимизнинг нурли истиқболини таъминлашга интилаётган номзод   Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлаб, овоз беришга чақирди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+