Янги Ўзбекистон – хавфсиз ва тинчликсевар давлат

01.07.2023, 14:55

Янги Ўзбекистон – хавфсиз ва тинчликсевар давлат

O‘zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакилнинг навбатдаги учрашуви Бўстон тумани Маданият уйида ташкил этилди.  Учрашувни вилоят кенгаши раиси Хуршидахон Халилова кириш сўзи билан очиб берди. Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят, туман кенгаши депутатлари, фахрийлар, хотин-қизлар ва ёшлар, ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ишончли вакил Ўктамжон Ахунов дастлаб йиғилганларни номзоднинг ҳаёти ва сиёсий фаолиятига  қисқача тўхталиб, Сайловолди дастуридаги устивор йўналишлар билан таништириб ўтди.

Муҳтарам Шавкат Миромонович Янги Ўзбекистонимизнинг мустаҳкам пойдеворини барпо этишда “инсон – жамият – давлат” ва “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояларни устувор этиб белгилаган.

Номзодимизнинг фаолиятида партиямиз дастурига ҳамоҳанг мақсад-вазифалар – таълим, фан ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш, ёшларга муносиб шарт-шароит яратиш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш устувор ўрин эгаллаётгани ҳаммамизга яхши маълум.

Ўтган деярли етти йил мамлакатимизнинг нафақат ички, балки ташқи сиёсатини ҳам тубдан ўзгартирган, жаҳон аҳли Янги Ўзбекистонни кашф этган давр бўлди. Буни жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этмоқда. Ҳурматли Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан туриб илгари сурган бир қатор глобал ташаббуслари дунё ҳамжамияти томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. Номзодимизнинг саъй-ҳаракатлари билан минтақамизда мутлақо янги сиёсий муҳит яратилиб, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик алоқалари кун сайин мустаҳкамланаётгани эътироф этилди.

Шунингдек, келгуси йилларда янги Ўзбекистон ташқи сиёсатини фақат халқимиз ва давлатимизнинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда олиб боришга эътибор қаратилади. Бунда Ўзбекистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ташаббуслари халқаро майдонда фаол илгари сурилади. Марказий Осиёда турли йўналишлар, айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги амалий ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилади.

Эришилган муваффақиятлар билан қаноатланиб қолмаслигимиз, олий мақсадлар сари узлуксиз интилишимиз лозимлиги таъкидланди. Олдинда янги, улкан вазифалар турибди. Марра жуда баланд қўйиляпти. Ўзбекистон дунёнинг энг пешқадам, энг илғор давлатларидан бири бўлиши кераклиги айтилди. Шундан келиб чиқиб, сўзга чиққанларнинг барчаси, ватанимизни янада равнақ топтиришга бел боғлаган номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    488
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+