Агротармоқда 2,5 миллион тонна қувватга эга бўлган 100 та янги логистика маркази ишга туширилади

07.07.2023, 17:03

Агротармоқда 2,5 миллион тонна қувватга эга бўлган 100 та янги логистика маркази ишга туширилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Рустам Холмуродов Тойлоқ туманида сайловчилар билан учрашди.

Тадбирда партия фаоллари, туман кенгаши депутатлари, фахрийлар, тадбиркорлар, илғор фермерлар, хотин-қизлар ва ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Жумладан, дастурдан ўрин олган қишлоқ хўжалигида бир гектардан олинадиган ўртача даромадни 3 минг доллардан 5 минг долларга етказиш соҳадаги бош мақсад бўлиб, ҳосилдорликни пахта бўйича ўртача 45-50 центнерга, ғалла бўйича 80-85 центнерга ошириш учун зарур шароитлар яратилади.

Шунингдек, қўшимча 300 минг гектар майдонларни ўзлаштириб, уларда интенсив боғ ва узумзорлар ташкил этиш режалаштирилганлиги қайд этилди.

Сабзавот, полиз, картошка бўйича маҳаллий уруғлик таъминоти ҳозирги 15 фоиздан 50 фоизга етказиш борасидаги мавжуд имкониятлар ишга солиниб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини ҳозирги 8 фоиздан 25 фоизга ошириш сайлов олди дастурда устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилган.

Шунингдек, аграр соҳага жами 15 миллиард доллар инвестициялар жалб этилиб, агротармоқда 2,5 миллион тонна қувватга эга бўлган 100 та янги логистика марказини ишга тушириш чоралари кўрилади. Соҳада экспорт ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилиб, қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришларига мос ҳолда ривожлантириш, тупроқ ва яйловлар деградациясининг олдини олиш бўйича Миллий дастур қабул қилинади.

Учрашувда сайловолди дастуридан ўрин олган бошқа вазифалар хусусида ҳам иштирокчилар томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди ҳамда бўлажак сайловларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев номзодига овоз беришга чақирилди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    547
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+