Ишончли вакил Фарғона шаҳрида сайловчилар билан учрашди

07.07.2023, 17:03

Ишончли вакил Фарғона шаҳрида сайловчилар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Мавлудахон Ходжаева Фарғона шаҳридаги сайловчилар билан учрашуви Корея халқоро унверситети мажлислар залида бўлиб ўтди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, меҳнат фахрийлари, фаол хотин-қизлар ва ёшлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Учрашувда ишончли вакил Мавлудахон Ходжаева номзоднинг таржимаи ҳоли ва фаолияти тўғрисида маълумот берди.  Номзоднинг дастурида ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини тўлиқ қайта кўриб чиқамиз ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш таклиф этилаётганлиги таъкидланди.

Хусусан, номзод дастурида ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган меҳрибон оналаримиз, мунис опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, сифатли таълим олишини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик масалалари бундан буён ҳам энг асосий вазифа бўлиб қолади.

Қийин аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар учун ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш хизмати кенгайтирилади. Зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “Call-марказлар”ни ташкил қилиш ҳаётий заруратга айланган. Туғуруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизимини жорий этиш юзасидан барча ҳуқуқий асослар яратилади.

Учрашув сўнггида тадбир қатнашчилари юрт равнақи, фуқаролар фаровонлигини таъминловчи муҳим сиёсий тадбирларда фаол иштирок этишларини билдириб, O‘zLiDeP номзодини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    452
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+